Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AKFA Medline: Ҳақиқий қаҳрамонлар орамизда яшайди, уларнинг айримлари эса бизда ишлайди
Эвазига ҳеч нарса талаб қилмай, эзгулик қилиб ва яқинларимизга мурувват кўрсатиб, бу дунёни биз озгина бўлса ҳам яхшироқ қилмоқдамиз деб ўйлаймиз.

Яқин кунларда, бизнинг тиббий марказимиз шифокорлари кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига иккита текин хайрия операциясини амалга ошириб, бунга муҳтож бўлганларга мурувват кўрсатишди.



Бухоро шаҳри Вилоят кўптармоқли болалар касалхонаси билан ҳамкорликда, AKFA Medline`нинг тажрибали кардиожарроҳ, реаниматолог каби мутахассислар жамоаси бири уч, бири етти ёшли иккита қизчани мувафаққиятли операция қилдилар.
15 та кам таъминланган оилалар ичидан тўртта бола танланди. Уларнинг икки нафарига – II ва III даражали туғма юрак нуқсонлари ва ўпка гипертензияси мавжуд бўлганларига очиқ артериал томирини тикиш йўли билан боғлаш бўйича операциялар ўтказилди.



Жарроҳлик аралашуви мувафаққиятли ўтиши учун бизнинг мутахассислар барча имкониятларини ишга солишди. Энди қизчалар барча соғлом болалар каби қувонишлари, кулишлари ва фаол ҳаёт тарзини олиб боришлари мумкин.

Мазкур ҳодиса катта қизиқиш уйғотиб, ОАВларнинг маҳаллий каналларида кенг ёритилган эди.
AKFA Medline матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 16.09.2025
Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital вакиллари Cleveland Clinic’да малака ошириш курсини ўтади
17:01 / 19.06.2025
AKFA Group "AKFA Medline Social" номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди
12:00 / 26.05.2021
AKFA Университети кампусини қуриш учун AKFA Medline қимматли қоғозлар бозоридан маблағ жалб қилди
17:28 / 24.11.2020