Венесуэла Германия элчисини персона нон грата деб эълон қилди
Венесуэла ҳукумати Германия элчиси Даниэл Мартин Криенерни персона нон грата деб эълон қилди.
Маълум қилинишича, дипломат Венесуэланинг ички ишларига аралашиб келгани сабабли мамлакатни 48 соат ичида тарк этиши лозим.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, элчи мухолифат билан боғланган бўлган.
Ташқи ишлар вазирлигида Каракас Европанинг барча давлатлари билан ҳурматга асосланган муносабатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилган. Бунда Европа давлатлари давлат тўнтарувини қўллаб-қувватламасликлари, аксинча вазиятнинг тинчлик билан ҳал қилинишида ёрдам кўрсатишлари лозим.
Германия ҳукуматининг расмий вакили ўринбосари Ульрике Деммер 25 февралда Берлин Каракасга қарши янги санкцияларни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:16 / 19.09.2024