92 ёшли қиролича Елизавета II Instagram’да илк постини қолдирди
Британия қироличаси Елизавета II Instagram’да илк постини жойлаштирди.
92 ёшли қиролича ижтимоий тармоқда ўз аккаунтини очмаган, у ўз оиласининг аккаунтидан фойдаланган. Британия қироллик уйи аъзоларига ижтимоий тармоқларда шахсий аккаунтларга эга бўлиш мумкин эмас. Қироллик оиласи аъзоларининг фаолияти ва ўз мажбуриятларини қай даражада бажараётганлари ҳақидаги маълумотлар бунинг учун махсус яратилган микроблогларда бериб борилади.
Қиролича Instagram’даги илк постини Лондондаги фан музейига ташрифидан кейин қолдирган. Қиролича музейда “Мутлақ махфий” кўргазмасини очиб берган, бу ерда омма қироллик архиви тақдим қилган экспонатлар билан танишиши мумкин. Қиролича кўргазмага қўйилган экспонатлардан, айниқса бобосининг бобоси – шаҳзода Албертга йўлланган мактубдан таъсирланиб кетиб, музейга ташрифи ҳақида пост қолдиришга қарор қилган.
Шаҳзода Албертга йўлланган мактубда Чарлз Бэббижнинг аналитик машинаси ҳақида сўзланган.
Мавзуга оид
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
00:12 / 20.10.2024
Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
21:28 / 17.10.2024
WhatsApp ва Instagram ходимларини оммавий ишдан бўшатишни бошлади
21:56 / 18.09.2024