MyВus иловаси нега ишламаяпти?
Йўловчиларга қулайлик яратиш ва жамоат транспортлари қатновини яхшилаш мақсадида автобусларнинг қатнов вақтини кўрсатувчи MyВus мобил иловаси «Тошшаҳартрансхизмат» йўловчиларига хизмат кўрсатаётган эди. Аммо ушбу дастур ўтган йилнинг 1 декабридан бери номаълум сабабларга кўра ишламаяпти.
Мазкур ҳолатга «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати ойдинлик киритди.
«Қатнов вақтлари ҳақида аниқ маълумот берилишини таъминлаш, сифатни ошириш мақсадида мазкур илованинг эскиси тўхтатилиб, янги варианти ишлаб чиқилган.
У автобусларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида GPS технологияси асосида тузилган. Ҳозирда MyВus Test – 10.15 мобил иловаси тайёр ва у тест режимида ишламоқда. Фақатгина иловани интернетдан юклаб олиш бизга боғлиқ бўлмаган ҳолда техник сабабларга кўра муаммо бўлмоқда. Шу сабабли уни ҳали оммалаштирмаяпмиз», — деди жамият матбуот котиби Равшан Ёқубжонов.
Унинг айтишича, яқин бир ойда барча муаммоларни бартараф этилиши кутилмоқда.
Шунингдек, Telegram мессенжерида онлайн режимда TashBus бот хизмати ҳам мавжуд бўлиб, унинг фаолияти ҳам номаълум сабабларга кўра тўхтаган.
«Тошшаҳартрансхизмат» вакили тақдим этган маълумотга кўра, мазкур бот бўйича лойиҳа тўхтатилгани боис, энди у хизмат кўрсатмайди, транспорт қатнови ҳақида маълумотни фақат MyВus иловаси орқали олиш мумкин бўлади.
Маълумот учун, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 1062 ишонч телефонига боғланган фойдаланувчиларга тест режимидаги MyВus Test – 10.15 мобил иловасини юклаб олиш йўллари ҳақида маълумот тақдим этилади.
Саодат Абдураҳмонова
Мавзуга оид
23:59 / 16.08.2024
Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/соатгача чекланади
07:56 / 19.07.2024
Тошкентда «Ғалабанинг 40 йиллиги» автобус бекати қулаб тушди
16:31 / 09.04.2024
Тошкентда йўловчининг қўлини қисиб қолган ҳолда ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси ишдан кетди
19:49 / 26.02.2024