Ўзбекистон | 22:00 / 07.03.2019
14765
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоятида 3та ОТМ филиали иш бошлаши кутилмоқда

Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Республиканинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 2019/2020-ўқув йилидан: 

* Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши;

* Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз;

* Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари талабаларни ўқитишни бошлайди.

Аввалроқ,  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини ташкил этилиши маълум қилинганди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид