Клаудио Раньери «Рома» клубининг бош мураббийи қилиб тайинланди.
Унинг меҳнат шартномаси бандлари ошкор қилинмади.
«Уйимга қайтишдан бахтиёрман. «Рома» қўнғироқ қилса, рад жавобини беришнинг имкони йўқ», – деди Раньери.
67 ёшли мутахассис ўтган ойда «Фулҳэм»дан истеъфога чиқарилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Раньери 2009-2011 йилларда «Рома»ни бошқарган.