Жамият | 08:57 / 11.03.2019
10546
1 дақиқада ўқилади

8 март куни Бўкада ўзаро жанжал бир инсоннинг ўлими билан тугади

2019 йил 8 март куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи Э.У.нинг уйида фуқаро С.С. маст ҳолда ўзаро жанжал оқибатида шу уйда вақтинча яшаган, маст ҳолда бўлган таниши, И.Т.нинг ўнг қўли ва баданининг турли жойларига пичоқ билан жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада И.Т. воқеа жойида вафот этган. С.С. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид