Жаҳон | 12:23 / 11.03.2019
5559
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистондаги парламент сайловлари инсоният тарихидаги энг йириги бўлади

Фото: EPA

Ҳиндистонда парламент сайловлари ўтказилиши эълон қилинди. Бу сайловларда 900 млнга яқин киши овоз беради. Шу сабабли ушбу сайловлар инсоният тарихидаги энг оммавийси бўлади. 

Мамлакат сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Ҳиндистондаги сайловлар апрель ойидан май ойигача 7 та босқичда ўтади. Жумладан, янги Лок-Сабха – парламентнинг қуйи палатасига сайловлар 11 апрелдан 19 майгача давом этади. Овозлар 23 май куни ҳисоблаб чиқилиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, қуйи палатада 543 та ўрин бўлиб, ҳар қандай партия ёки коалиция ҳукуматни шакллантириши учун камида 272 та мандатни қўлга киритиши лозим. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид