Фан-техника | 08:56 / 12.03.2019
9737
1 дақиқада ўқилади

Кейинги авлоддаги iPhone’да пайдо бўлиши кутилаётган янги функциялар ошкор қилинди

Фото: Mary Altaffer / AP Photo

2019 йил кузида тақдим қилинадиган янги авлоддаги iPhone қурилмасида 3D-суратлар олиш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар берди. 

Янги авлоддаги iPhone’да пайдо бўлиши кутилаётган янги функциялардан бири учта линзали камера бўлади. Шу тариқа Apple ўз қурилмаларини бундай камералар билан жиҳозлаган Samsung ва Huawei компанияларига етиб олади. АҚШ компанияси янги iPhone’ларини 3d-камералар билан 2020 йилдан жиҳозлаши кутилмоқда, бироқ ушбу технология бунгача iPad планшетларида синаб кўрилиши мумкин.

Бундан ташқари, смартфон эгасини танишга мўлжалланган Face ID дастури яхшиланади.

Шунингдек, янги қурилмада Samsung Galaxy S10’да ўрнатилгандек бошқа қурилмаларни қувватлаш функцияси пайдо бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид