Ўзбекистон | 10:57 / 12.03.2019
25852
3 дақиқада ўқилади

Россия авиакомпанияси Ўзбекистондан Ил-114-100 самолётларини сотиб олмоқчи

Фото: ruslet.webnode.cz

Россиянинг «Якутия» авиакомпанияси амалдорлар ва сенаторларга Ўзбекистондан Канада двигателларига эга, ҳозирда фойдаланилмаётган Ил-114−100 6та самолёти сотиб олинишини қўллаб-қувватлаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда ТАСС авиакомпания раҳбари Владимир Горбуновга асосан хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, самолётларнинг сотиб олиниши билан 2023 йилда Россия двигателига эга Ил-114 пайдо бўлгунига қадар Арктика минтақалари таъминотида узилишлар рўй беришига йўл қўйилмайди.

«Ўзбекистонда Pratt & Whitney фирмаси двигателлари бўлган 6та Ил-114-100 самолёти турибди. Красноярскнинг «КрасАвиа» авиакомпанияси билан учтадан самолётни олишимиз мумкин. Ушбу самолётларда учишга иккита минтақани ўргатишимиз керак», - деди Горбунов. 

Унинг аниқлик киритишича, гап давлат томонидан субсидияланувчи лизинг компанияси томонидан самолётлар харид қилиниши ва кейинчалик фойдаланишга топширилиши ҳақида кетмоқда.

Горбуновнинг сўзларига кўра, бундай харид қиймати тахминан 50 млн долларни ташкил этади. Бу миқдорга тренажёрлар, қўшимча ускуналар ва эҳтиёт қисмлар киради.

Ўзбекистондаги Ил-114−100, Горбуновнинг аниқлик киритишича, 2006 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда ишлаб чиқарилган ва ўтган йилдан бери фойдаланилмаяпти, сабаби йўловчилар сони ортиши туфайли А320’га алмаштирилган.

«Бу Россия самолётлари, Россиянинг тур сертификати бор. Уларни сотиб олиш ва назорат остидаги фойдаланишга топшириш керак. Агар улар Ёқутистонда парвоз қилса, унда улар барча жойда учиши мумкин», - дея таъкидлаб ўтди у. Қўшимча қилинишича, бундай қадам Ил-114−300’ни етказиб бериш бошланишида кузатилиши мумкин бўлган кўплаб «болалик касалликлари»дан қутқаради.

Ил-114−300 СССР давридаги Ил-114 самолётининг чуқур модернизацияси ҳисобланади. У йўлак қопламаси бетон ва қаттиқ тупроққа эга бўлмаган аэропортларда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, бу қўлланиш доирасини кенгайтиради.

Ўтган йилнинг май ойи бошларида МАК Ил-114-100 самолётларининг тижорий эксплуатациясини тўхтатганди. Ўшанда Миллий авиакомпаниянинг Ил-114-100 самолётларини эксплуатациядан чиқариш тадбирлари режасига мувофиқ, авиапаркда мавжуд бўлган 6та самолёт сотувга қўйилиши айтилганди. 

Мавзуга оид