Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссияси 63-сессиясида иштирок этмоқда
Фото: KUN.UZ
11 март куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссияси 63-сессияси иш бошлади. Тадбирда БМТга аъзо давлатлар делегациялари, халқаро ташкилотларнинг экспертлари, Ташкилотнинг ҳудудий ва функционал филиаллари, хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этмоқда.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация ҳам қатнашмоқда. Ўзбекистон делегациясининг расмий чиқиши 12 март куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи дастурида чет эллик ҳамкорлар, жумладан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, “БМТ-Хотин-қизлар”, халқаро хотин-қизлар ташкилотларининг раҳбарлари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
Шунингдек, сессия доирасида Марказий Осиё мамлакатлари номидан “Ҳеч ким унутилмаслиги керак: Марказий Осиё давлатларида ижтимоий ҳимоя” мавзуида махсус тадбир ўтказилади.
Комиссия БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашининг функционал органи бўлиб, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича халқаро стандартларнинг бажарилишини кўриб чиқади ҳамда уларни тўғри амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади.
Ушбу сессиянинг асосий мавзуси “Ижтимоий ҳимоя тизимлари, давлат хизматларидан фойдаланиш ва гендер тенглиги учун барқарор инфратузилма ҳамда аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” бўлиб, унда олий даражадаги умумий баҳслар, вазирликларнинг давра суҳбатлари ва бошқа учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шунингдек унинг доирасида аёллар ва жамиятнинг замонавий жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш учун бир қатор масалалар кўриб чиқилади.
Сессия 2019 йилнинг 22 мартига қадар давом этади.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026