Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон раислигида Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбойжон етакчи аёллари мулоқотининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
21 апрель куни “Марказий Осиё ва Озарбойжон аёллари: устувор вазифалар ва қўшма ҳаракатлар” мавзусидаги мазкур тадбир онлайн шаклда ташкил этилди.
Мажлисда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон парламентлари вакиллари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, жумладан БМТнинг минтақавий тузилмалари раҳбарлари иштирок этди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева тадбирни очиб, мулоқотнинг халқаро майдондаги нуфузи изчил ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур платформа конструктив мулоқот, илғор тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни илгари суришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қайд этилишича, мулоқотга 2020 йилда Ўзбекистон ташаббуси билан асос солинган бўлиб, сўнгги йилларда барча Марказий Осиё давлатларида унинг мажлислари ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилда эса мулоқотга яна Ўзбекистон раислик қилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон раислиги доирасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан, тадбиркор аёллар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, бизнес-форумлар ташкил этиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик тажрибасини алмашиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, Бухоро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Осиё хотин-қизлари форуми доирасида “Илм-фанда аёллар етакчилиги” мавзусида анжуман ташкил этиш, ҳамда Самарқандда бўлиб ўтадиган Ёш парламент аъзоларининг 12-глобал форуми доирасида хотин-қизлар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиш режалари ҳам кўриб чиқилди.
Мажлис иштирокчилари минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро ишончни ошириш ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.






Мавзуга оид
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
11:30 / 11.06.2026