Ўзбекистон | 15:59 / 13.03.2019
10701
3 дақиқада ўқилади
Реклама

​Тошкент шаҳрида “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Банк хизматлари маркази очилди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

2019 йил 12 март куни “Ўзсаноатқурилишбанк” Чилонзор филиали қошида Банк хизматлари маркази очилди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада банк мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда сонини, шунингдек, қулайлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ўзсаноатқурилишбанк” Чилонзор филиали қошида ташкил этилган Банк хизматлари маркази бу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг яна бир амалий ифодасидир.

Марказда юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилади. Хусусан, жисмоний шахслар учун қулай шартларда микроқарз, овердрафт ва бошқа кредитларни расмийлаштириш имконияти яратилган. Кредит карталари қисқа муддатда расмийлаштириб берилади.

Шунингдек, марказда мижозлар мутахассислар маслаҳатини олиш, ҳисоб рақам очиш ва кредит олиш учун ариза бериш, онлайн омонатни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти яратилган.

Банк хизматлари маркази 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланган. Бу ерда пойтахт аҳолиси ҳамда меҳмонлари ҳафтанинг исталган куни, сутканинг исталган вақтида миллий ва халқаро пластик карталаридаги маблағларини нақдлаштириши, коммунал, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

Марказ биноси халқаро стандартлар асосида таъмирланиб, илғор коммуникация воситалари ҳамда замонавий мебеллар билан жиҳозланди.Ходимлар малакаси “Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида ишлаб чиқилган “Мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари” асосида оширилди.

Қайд этиш жоизки, тез кунда “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро минтақавий филиалларида ҳам Банк хизматлари марказлари очилиши кўзда тутилган. Бу эса яшариш ва янгиланиш фасли – Наврўз айёми олдидан юртдошларимиз учун яна бир туҳфа бўлади, деб умид қиламиз.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид