Дунёнинг энг хавфли шаҳри маълум қилинди
Мексиканинг АҚШ билан чегарасида жойлашган Тихуана шаҳри қотилликлар сони ва аҳоли сонининг фоиздаги нисбати бўйича дунёнинг энг хавфли шаҳри деб топилди. Бу ҳақда “Жамоатчилик хавфсизлиги ва жиноят ҳуқуқи бўйича фуқаролик кенгаши” ноҳукумат ташкилоти ҳисоботида маълум қилинган.
Ноҳукумат ташкилоти маълумотларига кўра, 2018 йилда Тихуананинг 100 минг аҳолисига 138,26 та қотиллик тўғри келган. Бу ерда 12 ой ичида 2,64 минг киши ўлдирилган.
Антирейтингнинг 2-ўрнини Мексиканинг яна бир шаҳри Акапулько эгаллаган. Ушбу шаҳарда ўтган йил давомида 949 киши (100 минг аҳолига 110,5 та қотиллик) қотилликлар қурбонлари бўлган.
3-ўринни Венесуэла пойтахти Каракас эгаллади. Унда 2018 йилда 3 минг ёки 100 минг аҳолига 99,98 та қотиллик қайд қилинган.
4- ва 5-ўринларни ҳам Мексика шаҳарлари эгаллаган: Сьюдад-Викторияда 314 та қотиллик, Сьюдад-Хуаресда 251 та қотиллик содир этилган.
Январда дунёнинг энг хавфсиз давлатлари рейтинги маълум қилинганди. Рейтингнинг 1-ўрнини Исландия эгаллаган. Етакчи ўнталикка Швейцария, Финляндия, Португалия, Австрия, Норвегия, Қатар, Сингапур, Дания ва Янги Зеландия киритилган.
Мавзуга оид
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024