Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда узунлиги 730 км бўлган паст кучланишли электр тармоқлари ва 230та трансформатор пункти модернизация қилинади
Қашқадарё вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилаш, сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб бериш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради “Ўзбекэнерго” АЖ матбуот хизмати.
Хусусан, Президентнинг 2016 йил 23 ноябрда «2017-2021 йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан, 2018 йилда 677,0 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 181 дона трансформатор пунктида янги қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари бажарилди.
“Обод қишлоқ” дастурига асосан, 300,9 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 35 та трансформатор пунктида янги қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари бажарилди. Шунингдек, 667,2 км электр узатиш тармоқлари ва 509 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. “Обод маҳалла” дастури доирасида эса, 10,2 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 4 та трансформатор пунктида янги қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари бажарилди. 10,6 км электр узатиш тармоқлари ва 22 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.
Бундан ташқари, электр ускуналарини 2018/2019 йилларда куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 2013,6 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари ва 733 та трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Натижада, 137 251 нафар хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди. Шу билан бирга, 110/35/10 кВли “Турон” ва “Еттитом” нимстанцияларидаги меъёрдан ортиқ юклама билан ишлаб турган 10,0 МВА куч трансформаторлари 16,0 МВАга, 35/10 кВли “Кўкдала” нимстанцияси куч трансформатори 4,0 МВАга ҳамда 35/10 кВли “Чорвадор” нимстанцияси куч трансформатори 2,5 МВА қувватлисига алмаштирилди. Юқорида амалга оширилган ишлар натижасида Косон тумани Раим Сўфи ва Чироқчи тумани Кўкдала, Еттитом ҳудудларидаги электр энергияси истеъмолчиларининг электр таьминоти яхшиланди.
Вилоят истеъмолчиларининг электр энергиясига бўлган талабини қондириш, электр энергияси таъминотини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган юқоридаги каби тизимли ишлар жадал давом эттирилмоқда.
Жорий йилда 730,0 км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 230 та трансформатор пунктида янги қурилиш, реконструкция ва модернизация ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Қолаверса, “Обод қишлоқ” дастури бўйича 517,4 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 72 та трансформатор пунктида янги қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари бажарилади. Худди шунингдек, “Обод маҳалла” дастури доирасида эса, 9,0 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 1 та трансформатор пунктида янги қурилиш, реконструкция ва модернизация ишлари бажарилади. Вилоятда намунавий уй-жойлар, хизмат уйлари, ёш оилалар учун ва шаҳарлардаги арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жойлар электр таъминоти учун жами 13,1 км электр узатиш тармоқлари қуриш ва 32 та трансформатор пунктини ўрнатиш режалаштирилган.
2019-2020 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун
1960,0 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари ва 655 та трансформатор пункти мукаммал ҳамда 7348,8 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари, 2157 та трансформатор пунктлари жорий таъмирланади.
Бундан ташқари, меьёрдан ортиқ юклама билан ишлаб турган 110/35/10 кВли “Гулистон” нимстанциясидаги 25,0 МВАли ва “Косон” нимстанциясидаги 16,0 МВА.ли куч трансформаторларини 40,0 МВА қувватга эга куч трансформаторларига алмаштириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
17:36 / 26.05.2026