Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти Европанинг бир нечта давлатларига ташриф буюради
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Германия, Швейцария, Франция, Венгрия ва Озарбойжонга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда унинг ўзи Қирғизистон дипломатик миссиялари раҳбарлари билан йиғилишда айтиб ўтди.
Жээнбековнинг таъкидлашича, унинг бу ташрифлари савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Қирғизистон президенти Франция ва Италияда яшовчи қирғизистонликлар сони тобора ошиб бораётгани сабабли бу давлатларда дипломатик ваколатхоналар очишни таклиф қилди.
“Ўйлайманки, биз АҚШ ва Буюк Британия билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишларни фаоллаштирамиз. Ҳозир АҚШ билан ҳамкорликнинг янги келишуви лойиҳаси бўйича иш олиб борилмоқда. Муҳокама вақтида ўзаро манфаатларни инобатга олиш лозим. Ноқонуний олиб чиқиб кетилган 4,6 млн долларнинг ремиссияси ишнинг яхши бошланиши бўлди. Уни давом эттириш ва доимий асосда олиб бориш лозим”, деб таъкидлаб ўтган Жээнбеков.
Президентнинг айтишича, Ғарб давлатлари билан қайта ишлаш, енгил, озиқ-овқат саноати, энергетика ва туризм соҳаларида иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш лозим.
Мавзуга оид
17:18 / 28.06.2026
Европада ноодатий жазирама кузатилмоқда – суратлар
08:22 / 26.06.2026
Европада электромобилларни энг кўп қайси мамлакатлар харид қилмоқда?
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026