Ўзбекистон | 20:59 / 14.03.2019
14239
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways’нинг янги аэробуси илк парвозни амалга оширди

14 март куни Uzbekistan Airways’нинг янги самолёти – Airbus A320neo илк йўловчи рейси парвозини Боку шаҳрига амалга оширди.

Uzbekistan Airways маълумотига кўра, Airbus A320neo навбатдаги парвозларини Тошкент-Санкт-Петербург ва Тошкент-Москва йўналишларида амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways 11 март куни ўз паркини Airbus A320neo (New Engine Option – янги талқиндаги двигателли) самолёти билан тўлдирганди. Airbus компаниясининг A320 оиласига тегишли ушбу русумдаги самолёт Миллий авиакомпания ихтиёридаги бошқа самолётлардан иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги ва Wi-Fi тизими ўрнатилгани билан ажралиб туради.

Мавзуга оид