Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунланмоқда
2019 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Афғонистон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурийни қабул қилди.
ТИВ хабарига кўра, учрашувда дўст Афғонистон элчисининг самарали фаолияти қайд этилган ва икки томон муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси юксак баҳоланган.
2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференциянинг ва унинг якунлари бўйича Тошкент декларациясининг қабул қилиниши Ўзбекистон – Афғонистон ҳамкорлигининг муҳим натижаларидан бири бўлгани қайд этилди, дейилади хабарда.
Билдирилишича, вазир Ўзбекистоннинг Афғонистон билан томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, афғон муаммосини ҳал қилиш ва муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканлигини тасдиқлаган.
Сайид Шаҳобуддин Тимурий, ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли бажарилишида яратилган қулай шароитлар учун ўз миннатдорчилигини билдирган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024