Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Армиядаги 2 йил ўрнига 2 йиллик қамоқ: Душанбеда ҳарбий хизматдан бош тортган йигит қамалди
Душанбе гарнизони ҳарбий суди ўтган йилнинг 27 октябрь куни Тожикистон Қуролли кучлари сафига чақирилган, Душанбе шаҳрида яшовчи Шарифбек Зулфиқоровни икки йилга озодликдан маҳрум этди.
Ўшанда ҳарбий-тиббий комиссия уни хизматга яроқли деб топди, дея таъкидлашган судда. Бироқ, тиббий комиссиясидан ўтгандан сўнг, Зулфиқоров миллий армия сафида хизмат қилишдан қатъий бош тортди.
«Шунга қарамай, у кейинчалик хизмат қилиш учун пойтахтдаги ҳарбий қисмлардан бирига юборилди, аммо хизмат жойига келганидан сўнг, агар ҳарбий хизматдан озод этишмаса, ўз жонига қасд қилиши ҳақида айтган ва ҳарбий хизматни ўташдан қатъий равишда бош тортган», - дея хабар берди «АП» Душанбе гарнизони ҳарбий судидаги манбага асосан.
Тожикистон Жиноят кодексининг 376-моддаси (ҳарбий хизматдан ўзига ўзи зарар етказиш ёки бошқа усул орқали бўйин товлаш) бўйича унга қарши жиноий иш қўзғатилди.
Суд қарорига кўра, у икки йилга озодликдан маҳрум қилинди ва жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.
Мавзуга оид
08:22 / 25.06.2026
Дунё армияларида аёллар улуши: кутилмаган етакчилар кимлар?
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
21:06 / 25.05.2026
Путин россияликлар ҳимояси учун хорижда армиядан фойдаланишга рухсат берувчи қонунни имзолади
08:03 / 16.05.2026