Халқ таълими вазирлиги ОАВ вакилларини нотўғри маълумотларни эълон қилмасликка чақирди
Бир қатор оммавий ахборот воситаларида “Энди мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади” мавзусида мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.
Мазкур мақолалар бўйича Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги изоҳ берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида умумий ўрта таълимнинг мажбурий эканлиги белгиланган. Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига болалар 6-7 ёшдан қабул қилинади ва умумий ўрта таълимнинг мажбурий эканлиги инобатга олиб мактабларга ўқувчилар 18 ёшгача жалб этилади.
Шу билан бирга, ўқувчиларнинг билим олиш ҳуқуқини таъминлаш ва таълимнинг кейинги босқичини давом эттиришига имконият яратиш мақсадида вояга етиб, мактаб ёшидан ошган, турли сабабларга кўра мактабни якунлай олмаган ёки мажбурий таълимга жалб этилмай қолган 18 ёшга тўлган фуқароларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш ҳуқуқи берилади. Якуний аттестацияларни муваффақиятли топширган фуқароларгагина белгиланган тартибда маълумот тўғрисида ҳужжат (шаҳодатнома) берилади.
Бу ҳақида Халқ таълими вазирининг 2015 йил 13 апрелдаги “Экстернат тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 9-мҳ-сонли буйруғи (Адлия вазирлигидан 2670 11.05.2015 йил рўйхатдан ўтган ) қабул қилинган.
Халқ таълими вазирлиги кенг жамоатчиликка умумий ўрта таълимнинг мажбурийлигини яна бир бор эслатиб ўтган.
Вазирлик ОАВ вакилларини нотўғри маълумотларни эълон қилмасликка чақирди.
Мавзуга оид
21:00 / 26.01.2023
Таълимдаги ишларимиз нега самарасиз бўлмоқда? — экспертлар билан интервью
22:53 / 24.01.2023
Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда 25 январдан таълим жараёни бошланади
18:44 / 15.01.2023
Қашқадарёда халқ таълими бўлимининг уч нафар мансабдори қамоққа олинди
07:02 / 13.10.2022