Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакияда президент сайловларининг 2-тури ўтади
Словакияда президент сайловларининг 2-тури ўтади. Унда адвокат ва жамоат арбоби Зузана Чапутова ва Еврокомиссия раҳбари ўринбосари Марош Шефчович иштирок этади. Чапутова сайловларнинг 1-тури натижаларига кўра 40,54 фоиз овоз, Шефчович эса 18,66 фоиз овоз тўплаган.
3-ўринни мамлакат олий судининг собиқ раҳбари Штефан Гарабин (14,35 фоиз) ва 4-ўринни ўта ўнг словак партияси етакчиси Мариан Котлеба (10,4 фоиз) эгаллаган. Қолган номзодлар 10 фоизлик чегарадан ўта олишмаган. Сайловларда ҳаммаси бўлиб 13 номзод иштирок этган. Мамлакатнинг амалдаги президенти Андрей Киска сайловларда иштирок этмаган.
Номзодлардан бирортаси зарурий 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмагани сабабли мамлакатда 2 ҳафтадан кейин, яъни 30 март куни сайловларнинг 2-тури бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:05 / 26.02.2026