Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландиядаги ҳужум бўйича қўлга олинган 2 кишининг отишмага алоқадорлиги исботи топилмади
Янги Зеландия полицияси Крайстчерч шаҳридаги масжидларга ҳужумдан кейин қўлга олинган 2 кишининг отишмаларга алоқадорлигини тасдиқловчи исботлар топа олмади. Бу ҳақда полициянинг твиттердаги хабарида маълум қилинган.
Полиция ходимлари маълумотларига кўра, терговнинг жорий босқичида ушбу гумонланувчиларнинг отишмаларга алоқадорлиги аломатлари йўқ.
15 март куни 2 та масжидда содир этилган терактдан кейин ҳаммаси бўлиб 3 киши – 2 эркак ва бир аёл қўлга олинган. Улардан бири – 28 ёшли австралиялик Брентон Таррант Facebook орқали ҳужумнинг жонли намойишини олиб борган. Унга қотиллик айблови қўйилган, у 16 март куни суд олдида жавоб бера бошлади. Таррант 5 апрелгача ҳибсга олинган.
Иккинчи эркак ва аёл машиналарида ўқотар қурол топилгандан кейин қўлга олинган. Аёл қўйиб юборилган, эркакка эса ўқотар қурол билан боғлиқ қонунбузарлик бўйича айблов қўйилган.
Полицияда маълум қилинишича, ҳужумдан кейин яна бир киши – 18 ёшли ўсмир ушланган бўлиб, у ирқий адоватни қўзғашда айбланган. Шу билан бирга унинг ҳужумга алоқадорлиги борасида маълумот йўқ. Бироқ у 18 март куни суд олдида жавоб бера бошлайди.
15 март куни Крайстчерч марказидаги иккита масжидга қуролланган одамлар бостириб кириб, у ерга келганларни ўққа тута бошлаган. Гувоҳларнинг айтишича, ўқ овозлари 10-15 дақиқа эшитилиб турган. Масжидлардан бирида ҳужум вақтида 300 га яқин одам бўлган. Ҳужумлар оқибатида 50 киши ҳалок бўлган, 40 дан кўпроғи яраланган. Мамлакат ҳукумати ҳужумни теракт деб атаган.
Мавзуга оид
10:00 / 30.06.2026
Германиядаги қонли ҳужумда олти киши ҳалок бўлди
18:26 / 20.05.2026
3 қурбон ва «нафрат жинояти» — Калифорния Ислом марказидаги отишма тафсилотлари
10:54 / 18.05.2026
Японларнинг АҚШ ҳарбий базасига ҳужуми. У қандай содир бўлганди?
13:20 / 15.05.2026