Жамият | 16:54 / 18.03.2019
14332
1 дақиқада ўқилади

Тўйхонада юз берган жанжал оқибатида бир киши касалхонага ётқизилди

2019 йил 16 март куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи А.Х. Жартепа маҳалласида ҳудудида жойлашган “Хушвақт бобо” тўйхонасида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши Э.М.нинг қорнига шиша синиғи билан уриб, жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Э.М. касалхонага ётқизилган. А.Х. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид