Нурсултон Назарбоев Марказий Осиёда энг катта бўлиши кутилаётган масжидга тамал тошини қўйди
Қозоғистон пойтахти Остонанинг чап қирғоғида қуриладиган янги масжидга тамал тоши қўйилишида иштирок этди.
“Биз минтақамизда ва нафақат унда энг катта бўладиган масжид биносини қурмоқдамиз. Бу масжид нафақат бутун мусулмон дунёсида, балки пойтахт учун меҳмонлар, сайёҳлар ташриф буюрувчи, чиройи бўйича аҳамиятли объект ҳисобланади”, деб айтган Назарбоев маросимда.
“Биз аввал ва ҳозирда қурилган барча амалдаги масжидларни ўрганиб чиқдик, энг яхши лойиҳаларни танладик. Мен шахсан ўзим лойиҳани, қурилишнинг бошидан охиригача ва унинг якунланишини назорат қиламан. Биз бу объектни сиз билан яна йиғилишиб, биргаликда очамиз”, деб айтган Қозоғистон раҳбари.
Назарбоевнинг таъкидлашича, масжид тўлиқ хайрия ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига барпо этилади.
“Наврўз байрами арафасида биз бу хайрли ишга қўл урдик. Давлат бюджетидан бир тийин ҳам сарфланмайди. Биз мусулмонлар энг катта иш масжид қурилиши эканини биламиз. Бундан ташқари, бу нафақат диний объект, балки Остонанинг сайёҳлик объектларидан бири бўлади”, деб қўшимча қилган Назарбоев.
Масжид EXPO-2017 кўргазмаси ўтган ҳудуд орқасида жойлашади. У 30 минггача кишини сиғдира олиши ва Марказий Осиёдаги энг катта масжид бўлиши кутилмоқда. Қурилиш ишлари 2 йилдан кейин якунланиши режалаштирилган. Қурилишни турк компанияси олиб боради.
Янги масжид 9,4 гектар майдонда жойлашади. Биноси 57 минг квадрат метрни эгаллайди. Масжид миноралари 130 метргача бўй чўзади, бош гумбаз баландлиги эса 88,2 метрни ташкил қилади. Эркаклар учун ибодат залининг сиғими 15 минг кишини, аёллар учун эса 3 минг кишини ташкил қилади. Масжид ҳовлиси ва бошқа хоналари яна 12 минг кишини сиғдира олади.
Айни вақтда Қозоғистонда энг катта масжид Ҳазрат Султон масжиди ҳисобланиб, у Остонанинг ўнг қирғоғида жойлашган ва ўз ичига 10 минг кишини сиғдира олади. Масжиднинг умумий майдони 11 гектарни, иншоотлари майдони эса 17700 квадрат метрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
17:08 / 30.08.2024
Тошкентдаги Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда қайта қурилмоқда
18:58 / 17.08.2024
Остона аэропорти самолётнинг фавқулодда қўнишидан кейин ёпилди
14:00 / 04.07.2024
Шавкат Мирзиёев ШҲТ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди
17:01 / 19.06.2024