Инновацион ривожланиш вазирлиги аҳолида сақланаётган ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилиб, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондига тақдим этмоқда.

– «Жамғарма томонидан 2018 йилда 117 турдаги 158,1 млн. сўмлик ноёб ҳужжатлар Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Фондига ўтказилди», — деди Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ижро этувчи директори Бунёд Охунов. –2019 йилда эса 161 турдаги жами 417,6 млн. сўмлик ноёб қўлёзма ва тарихий манбалар харид қилинди ҳамда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Фондига тақдим этилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Харид қилинган манбаларнинг тури, фан соҳасига кўра тарих, адабиёт, табобат, ислом қонуншунослиги, ақида, тафсир ва бошқа турли мавзуларга тегишли бўлган китоблар, шунингдек хонларнинг буйруқлари, қозиларнинг юридик ҳужжатларининг оригинал нусхалари ҳам мавжуд.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Маълумки, ҳар қандай қадимий қўлёзма ва унинг қадимги даврда кўчирилган нусхаларининг ҳар бири ноёб хусусиятга эга ҳисобланади. Тадқиқотчилар, магистр талабаларнинг диссертациялари мавзуси сифатида илмий муомалага киритилади. Лекин оригинал тарихий ҳужжатлар моддий қийматидан ташқари ҳуқуқ, тарих ва исломшунослик соҳалари соҳаларида муҳим тадқиқот манбаси ҳисобланади. Президент қарори ижроси жараёнида 120 дан ортиқ оригинал тарихий ҳужжатлар Институтга қабул қилинди ва “Тарихий ҳужжатлар” коллекциясини бойишига хизмат қилди.