Лондонда ҳиндистонлик миллиардер 2 млрд долларлик фирибгарликлар учун қўлга олинди
Британия полицияси ҳиндистонлик тадбиркор, 2 млрд доллардан кўпроқ суммага фирибгарликдаги айблов бўйича халқаро қидирувда бўлган Нирав Модини қўлга олди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, Моди Интерпол ордери асосида қўлга олинган. У суд олдида жавоб бера бошлайди.
Нирав Моди ҳиндистонлик миллиардер Мехула Чоксининг жияни бўлиб, уларнинг иккиси ҳам Ҳиндистон қидирувлар марказий бюроси томонидан Панжоб миллий банки ходимилари билан тил бириктиргани учун қидирувга берилган. Тадбиркорлар миллий банкнинг 2 млрд долларлик маблағларини ўзлаштирган, сўнгра бошқа қариндошлари билан бирга Ҳиндистондан қочган.
The Telegraph нашри маълумотларига кўра, 48 ёшли Ноди яқинда Лондонда заргарлик бизнесини бошлаган.
Моди Ҳиндистонни 2018 йил январь бошида тарк этган. Шундан кейин Ҳиндистоннинг активлари ҳажми бўйича иккинчи рақамли Punjab National Bank (PNB) давлат банки 1,77 млрд доллар қийматга ёлғон транзакциялар топилганини эълон қилган ва уни Моди, унинг амакиси Чокси ва бошқа компаниялар билан боғлаган.
Банкда таъкидланишича, Моди алдов йўли билан банкдан 114 млрд рупийга (1,6 млрд доллар) банк кафолатини олган, шундан кейин бу кафолатлар остида хорижда катта қийматли кредитлар жалб қилган. Кейинроқ бу қиймат 135 млрд рупийгача ошган.
Ҳиндистон мутасадди идоралари Моди ва унинг оиласига тегишли 17 та уй, дўкон ва офисларда тинтув ўтказган ва миллиардлаб рупийга бриллиант, олтин, заргарлик буюмларини мусодара қилган.
Моди дунёнинг 16 та йирик шаҳрида дўконлари бўлган Nirav Modi брендига ва йиллик тушуми 2,3 млрд долларни ташкил қилган Firestar Diamond заргарлик компаниясига асос солган. У Forbes нашрига кўра, ҳиндистонлик миллиардерлар рўйхатида 85-ўринни эгаллаган, бироқ унга айблов қўйилгандан кейин у ҳақидаги маълумотлар янгиланмай қўйган.
Мавзуга оид
19:27
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
15:43
Лондонда Ўзбекистон дунёдаги энг яхши янги сайёҳлик йўналиши сифатида тан олинди
20:33 / 07.11.2024