Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуайдо Венесуэлада ҳукуматни қўлга олиш операциясига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди
Венесуэла мухолифати етакчиси Хуан Гуайдо унинг тарафдорлари Венесуэлада ҳукуматни қўлга олиш бўйича "Озодлик" операциясини ўтказишга тайёргарлик кўришаётганини маълум қилди.
"Венесуэлаликлар, биз ҳукуматдаги зўравонликка чек қўйишга, "Озодлик" операциясига тайёрланмоқдамиз. Бизни ҳар бир штатда кутинг", - деди Гуайдо Каракасдаги матбуот анжуманида.
Унинг айтишича, Венесуэла президенти Николас Мадуро маъмуриятининг "саноқли кунлари қолган".
23 январь куни мухолифат етакчиси ўзини Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Уни АҚШ ва ЕИдаги қатор давлатлар тан олди. Президент Николас Мадуро бу воқеани давлат тўнтариши деб атади. Уни Россия, Боливия, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сальвадор, Сурия ва Туркия қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
08:55 / 30.06.2026
Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди
09:37 / 29.06.2026
Венесуэладаги зилзила: вайроналар остидагиларни қутқаришга жуда кам вақт қолмоқда
00:11 / 28.06.2026
Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1400 нафардан ошди
08:59 / 27.06.2026