Жаҳон | 01:01 / 21.03.2019
15674
1 дақиқада ўқилади

Трамп яқин соатларда ИШИДни батамом яксон қилишга ваъда берди

Фото: Manuel Balce Ceneta / AP Photo

АҚШ президенти Дональд Трамп яқин соатларда ИШИДнинг охирги истеҳкомини йўқ қилишга ваъда берди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.  

Трамп Оқ уй майсазорида журналистлар олдидаги нутқида иккита харитани намойиш қилган. Улардан бирида Трамп президент этиб сайланган кунда ИШИД назорат қилган ҳудуд, иккинчисида эса жорий ҳолат тасвирланган. “Мен келганимда бетартиблик бўлган. Энди бу бугун оқшомда йўқ бўладиган митти доғдир”, деб айтган Трамп. 

7 февралда Трамп Ироқдаги генералларига ИШИДга қарши тегишли операцияларни ўтказишга “яшил чироқ” берганини айтган. Ўшанда у ҳарбийлар бу вазифани бир ҳафта ичида бажаришга ваъда қилишганини айтган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид