Эктор Купер: «Уругвайга қарши ўйинни таҳлил қилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида ишлаймиз»
China Cup 2019 халқаро турнири доирасидаги Ўзбекистон – Уругвай (0:3) ўйинидан сўнг, Эктор Купер ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Биз дунёнинг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин ўтказдик. Афсуски, ютқаздик. Уругвай миллий жамоаси Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида жуда ёрқин таассурот қолдирганди. Оскар Табарес шогирдлари ФИФА рейтингида юқори ўринларда боришмоқда. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида гол ўтказиб юбордик. Кейин ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик.
Рақиб биринчи бўлимда тўп билан кўпроқ муомалада бўлди. Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик. Тўпни кўпроқ ўзимизда ушлаб туришга интилдик. Аммо рақибнинг тажрибаси барибир ўз сўзини айтди. Уругвай каби кучли миллий жамоаларга қарши ўйин биз учун жаҳон чемпионати саралаши олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Кеча Хитой - Таиланд ўйинини кўрдим. Хитой мағлубиятга учради. Фабио Каннаваро Хитой миллий жамоасига яқинда тайинланган эди. Шу сабабли ҳозирча унинг ишига баҳо бериш қийин.
Футболда турли натижа рўй беради. Ғалаба билан мағлубият доим ёнма-ён. Барча натижани қабул қилишга тайёр бўлиш зарур. Биз Уругвайга қарши ўйинни таҳлил қилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар устида иш олиб борамиз. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.
Энди Хитойга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Хитой мусобақа мезбони. Ўйин қийин бўлиши аниқ. Шунга қарамай ғалаба учун астойидил ҳаракат қиламиз. Чунки бу ўйинлар ФИФА рейтингидаги ўрнимизга таъсир қилади. ЖЧ саралашидан олдин рейтингда юқорироқ ўринларни эгаллаш муҳим», - деб Купер сўзларини келтирмоқда ЎФА сайти.
Эслатиб ўтамиз, учинчи ўрин учун мезбон Хитой терма жамоасига қарши кечадиган баҳс 25 март, душанба куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.
Мавзуга оид
18:15 / 24.10.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон сўнгги 8 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди
16:51 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га бориш имконияти кескин ошди – We Global Football
21:06 / 15.10.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 10 киши қолган БААни пеналтидан киритилган гол эвазига мағлуб этди
14:53 / 15.10.2024