Спорт | 22:57 / 22.03.2019
21253
2 дақиқада ўқилади

Нигерлик футболчи бирорта ўйинда майдонга тушмай «Қўқон-1912»ни тарк этди 

9 март куни «Қўқон-1912» клуби нигерлик футболчи Оливье Аруна Бонн трансферини эълон қилган эди.

Бугун, 22 март куни футболчи билан имзоланган шартнома бекор қилингани маълум бўлди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Бонн оилавий шароитидан келиб чиқиб, ватанига қайтишни лозим топган. Унинг Ўзбекистонга келишидан олдин отаси вафот этган, бу ҳолат футболчининг руҳий ҳолатига қаттиқ таъсир қилган. Бонн шундай оғир кунда онасини ёлғиз қолдириб келганидан афсусга тушган.

Қайд қилиш жоизки, Оливье Аруна Бонн «Қўқон-1912» таркибида бирорта ўйинда майдонга тушмади.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли футболчи таянч яримҳимоя нуқтасида тўп тепади. Фаолияти давомида Франциянинг «Нант», Бельгиянинг «Брюссель», Болгариянинг «Верея», «Локомотив», «Монтана», Жанубий Кореянинг «Гвангжу» ва «Сеонгнам» клубларида ўйнаган. Нигер терма жамоаси таркибида 13та ўйинда майдонга тушган.

Мавзуга оид