Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Сурия ҳудуди ИШИДдан тўлиқ озод этилганини маълум қилди
Фото: REUTERS
АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Патрик Шанахан АҚШ президенти Дональд Трампга Сурия ҳудуди ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларидан тўлиқ озод этилганини маълум қилди. Бу ҳақда Трампнинг матбуот котиби Сара Сандерсга иқтибос келтирган ҳолда Оқ уй журналистлари маълум қилди.
“Сара Сандерс ҳозиргина президент самолёти бортида журналистлар ёнига чиқиб, ИШИД “халифалиги” 100 фоизга йўқ қилинганидан дарак берувчи харитани намойиш қилди”, дейилган хабарда.
21 март куни Fox News телекомпанияси Суриянинг Ал-Багуз аҳоли пунктидан репортажида ИШИДнинг бу ердаги охирги таянч пункти босиб олингани, бироқ баъзи қаршилик ўчоқлари сақланиб қолинганини маълум қилган.
Шунингдек, аввалроқ Трамп яқин соатларда Сурияда ИШИД батамом йўқ қилинишини айтган.
Мавзуга оид
15:22
Германияда Сурия раҳбари аш-Шаръанинг ташрифига қарши акциялар ўтказилади
10:40
Сурия ҳукумати ва курдлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади
17:30 / 18.01.2026
Сурия армияси курдлар назоратидаги ҳудудга кирди
18:35 / 12.01.2026