Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон фуқаролари Путиннинг Бишкекка ташрифи арафасида «миграция амнистияси»ни олишади
Қирғизистон фуқаролари учун Россияда «миграция амнистияси» юз беради. Бу ҳақда 22 март куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилган.
«Миграция амнистияси» даврида Россияда Россия Федерацияси миграция қонунчилигини бузган ҳолда бўлиб турган Қирғизистон фуқароларига 2019 йил 22 апрелига қадар Россиядан эркин тарзда чиқиб кетиш ва Россия Федерацияси ҳудудига (исталган вақтда) маъмурий жавобгарликка тортилмаган ҳолда кириб бориш ҳуқуқи берилади.
Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга давлат ташрифи арафасида Қирғизистон-Россия келишувларини амалга ошириш доирасида Россия томони Қирғизистон фуқаролари учун «миграция амнистияси»ни тақдим этишга қарор қилди.
Бундан олдин, Тожикистон - Қирғизистон чегарасида вазият кескинлашгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
08:39 / 30.06.2026
Полша разведкаси: Россия маблағига намойишлар ташкил этган гуруҳ фош этилди
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
13:17 / 29.06.2026