Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зидан Азарни «Реал»га ўтишга кўндирди
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Челси» вингери Эден Азар билан суҳбатлашиб олди, деб хабар тарқатди Metro.
Манба маълумотига кўра, француз мутахассиси бельгиялик ҳужумчини ёзда Мадрид клубига ўтишга кўндирган.
Аввалроқ «Челси» «Реал»нинг Азар бўйича 82 млн евролик таклифига рад жавобини бергани хабар қилинганди. Таъкидланишича, «кўклар» 115 миллион сўрашмоқда.
28 ёшли Эден «Челси»га 2012 йил ёзида «Лилль» сафидан келиб қўшилган, унинг трансфери Лондон клубига 35 млн еврога тушганди. Бу мавсум у АПЛнинг 29та ўйинида қатнашди ва уларнинг 26тасида бошланғич таркибда майдонга тушди. Ушбу учрашувларда Азар 24та голда бевосита қатнашди (13+11).
Мавзуга оид
18:01 / 08.05.2026
«Реал»да хаос. Валверде ва Чуамени муштлашиб кетди
20:19 / 06.05.2026
Мбаппе – можаро марказида. У класикога тайёрланиш ўрнига таътилга кетди ва жамоадошларини ғазаблантирди
21:10 / 05.05.2026
«Реал» мухлислари Мбаппенинг кетиши учун деярли 1,5 млн имзо тўплади
13:31 / 04.05.2026