Франкфурт-Майн шаҳрида Наврўз байрами нишонланди
Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Франкфурт-Майн шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Унда 400 дан ортиқ немис сиёсий, иқтисодий, маданият, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
“Тадбир давомида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ижодий сафари ташкил этилган “Тасанно” мусиқий гуруҳи чиқишлари хорижлик меҳмонларда Ўзбекистон санъати ва маданияти ҳақида илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек, тадбирда ўзбек халқ ҳунармандчилиги намуналари намойиш этилди ҳамда иштирокчиларга Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига оид немис тилида турли тарғибот материаллари тарқатилди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, тадбир давомида Наврўз таомлари бўлган сумалак, ҳалим, кўксомса, палов ва бошқа таомлар тайёрланиб, тадбир иштирокчиларга улашилди.
“Бугун франкфуртликлар ажойиб мусиқа ва ўзбекча рақсларга гувоҳ бўлишмоқда, авваллари ҳеч қачон тотиб кўрмаган сомса ёки паловларни тотиб кўриш имкониятига эга бўлишмоқда. Албатта, Ўзбекистонга саёҳат қилиб, тарихий шаҳарларни, ўзбек халқининг бой урф-одатлари, миллий либослари-ю ажойиб табиати билан яқиндан танишиш ниятидаман”, – дейди Франкфурт-Майн шаҳри маҳаллий кенгаши депутати Албина Натсаренус-Феттер.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегациясининг ташрифи давом этмоқда.
Мавзуга оид
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024
2024 йилда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
17:47 / 15.10.2024