Жаҳон | 22:14 / 24.03.2019
6272
1 дақиқада ўқилади

Мьянмадаги портлашда 16 киши ҳалок бўлди

Мьянма шарқидаги Шан штатида жойлашган омбордаги портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 48 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, портлаш 23 март куни “мухтор ҳудуд Ва”даги Монгмао шаҳрида юз берган. Омборда қурилиш материаллари, газ баллонлари ва портловчи моддалар сақланган.

“Бизда бундай кўп сонли жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатишда баъзи қийинчиликлар бўлди. Шу сабабли уларни қўшни Хитойга даволаниш учун жўнатдик”, деб айтган “Ва давлати бирлашган армияси” вакили Ньи Ранг.

Маъмурий жиҳатдан Мьянмада Шан штатига кирувчи иккита “Ва мухтор ҳудуди” мавжуд. Ванинг ўзидагилар ўз ерини алоҳида “давлат” ёки Мьянма иттифоқи таркибидаги штат деб ҳисоблашади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид