Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВдаги йиғилишда Хоразм вилоятига тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини ошириш масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев ТИВда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29-30 ноябр кунлари Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғида берган топшириқлари хориждаги дипломатик ваколатхоналар томонидан бажарилишининг амалий жиҳатларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Ҳисоб палатаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари ва Хоразм вилояти ҳокимлиги раҳбарлари иштирок этди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони, Малайзия ва Туркманистондаги элчилари видеоалоқа орқали Хоразм вилоятидаги хорижий капитал иштирокидаги ва замонавий технологиялар жалб қилинган аниқ инвестицион лойиҳалар бўйича ҳисобот бердилар.
Йиғилишда вилоятга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини ошириш ва бунинг учун зарур шароитларни яратиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
18:37 / 09.04.2026
2,4 млрд долларлик активларга эга Миллий инвестиция жамғармаси IPO ўтказишини эълон қилди
21:34 / 08.04.2026