Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқлардаги сохта хабарларга ишонмасликка чақирди
2019 йил 25 март куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий иш қоғози нусхасига ёзилган бир нечта шахслар тўғрисидаги маълумотлар сохтадир. Унда келтирилган маълумотлар ва ёзувлар қалбакидир. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.
“Бу каби асоссиз уйдирма хабарларни тарқатишдан мақсад Ўзбекистондаги диний соҳада олиб борилаётган ижобий ўзгаришларни ёмонлаб кўрсатиш ва мўмин-мусулмонлар орасига ишончсизлик уруғини сочишдан ўзга нарса эмас.
Инсон дунёга муккасидан кетиб, охиратини унутиб, ҳар қандай қабиҳ ишга қўл урмаслиги керак. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки оёғи қўзғалмай туриб, Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади”, деганлар. Яна бир ҳадисда "Ким бизни алдаса, биздан эмас" дейилган”, дейилади матбуот хизмати баёнотида.
Унда таъкидланишича, ҳар бир мўмин-мусулмон киши бундай ёлғон-яшиқларга, миш-миш гапларга учмаслиги, фитналардан огоҳ бўлиши даркор.
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади”, деган ҳадислари моҳиятини чуқур тушуниш лозим. Баъзи бир ҳасадгўй кимсалар халқимиз орасида норозилик кайфиятини уйғотиш мақсадида, фитна чиқариш илинжида турли уйдирмаларни оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишдан тап тортишмаяпти. Буларга алданиб қолмаслигимиз керак. Шундай ёлғон хабарларни тайёрлаш ва тарқатиш қонун билан тақиқланади, Ислом динида эса қаттиқ қораланади. Аллоҳ таоло ҳаммамизни тўғри йўлга бошласин!”, дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан.
Мавзуга оид
22:23 / 23.04.2024
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашига қабул қилинди
14:57 / 08.01.2024
Ўзбекистонда умра зиёрати учун нархлар арзонлашди
20:36 / 28.02.2023
Муфтий бир нечта имом-хатибни ишдан олди, айримларига ҳайфсан берилди
15:02 / 05.06.2022