Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти номи билан тарқатилаётган, гўёки хизмат текшируви ўтказилаётгани ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари томонидан мурожаат қилиниши ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга мос келмайди, деб маълум қилди қўмита ахборот хизмати.

Таъкидланишича, мазкур хабарлар сохта ахборот бўлиб, фуқароларни чалғитиш, уларнинг ишончини суиистеъмол қилиш ҳамда шахсий ёки хизматга оид маълумотларни ноқонуний тарзда қўлга киритишга қаратилган бўлиши мумкин.
“Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятига оид барча расмий ахборотлар фақат қўмитанинг расмий веб-сайти ҳамда расмий ахборот ресурслари орқали эълон қилинади”, дейилади хабарда.
Дилноза Каттахонова президент фармони билан 10 июл куни бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.















