Жаҳон | 22:50 / 26.03.2019
9507
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон Покистон бош вазирининг баёноти сабабли Исломободдаги элчисини чақириб олади

Афғонистон ТИВ Покистон бош вазири Имрон Хоннинг баёноти сабабли маслаҳатлашиш учун Исломободдаги элчисини чақириб олади.  

Аввалроқ Имрон Хон Афғонистон ҳукумати "Толибон" ҳаракати билан тинчлик музокаралари ўтказишга тўсқинлик қилаётганини билдирган ва боши берк кўчадан чиқиш учун вақтинчалик ҳокимият органларини ташкил қилишни маслаҳат берганди.

Афғонистон ТИВ, шунингдек, Покистон элчисининг ўринбосарини ҳам чақирган. 

"ТИВ Покистон бош вазирининг тинчлик жараёни ва ўтиш ҳукумати ташкил этилиши борасидаги ўйланмасдан қилинган баёнотига норозилик билдиради", - дейилади Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

ТИВнинг қайд этишича, бундай сўзлар яна бир бор Покистоннинг аралашиш сиёсати ва Афғонистон миллий суверенитетига нисбатан ҳурматсизлиги намунаси ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид