Арипов ва Медведев телефон орқали мулоқот ўтказди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, томонлар Ўзбекистон-Россия савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлигининг долзарб масалалари, шунингдек, икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасида 2019 йил май ойи охирларида Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган қўшма комиссия мажлисига тайёргарликни муҳокама қилган.
Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасида қўшма комиссия Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар якуни бўйича 2018 йил октябрь ойида, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилган.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
00:57 / 10.09.2024