Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Юнусобод туманидаги ўзи таҳсил олган 9-мактабга борди
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ўзи таҳсил олган 9-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан китоблар тўпламини совға қилди.
Ўтган ҳафтада давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, бош вазирдан бошлаб ҳар бир раҳбарни ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилишга даъват этган эди.
Бу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.
Китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган бола аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади.
Бундан олдин, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Шофиркондаги мактабга китоблар совға қилганди.
Мавзуга оид
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
16:53 / 20.02.2026
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ўзининг илк китобини тақдим этди
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
14:09 / 16.01.2026