Жамият | 11:18 / 28.03.2019
24407
2 дақиқада ўқилади

Жигар циррозига учраганлиги сабабли хайрия акцияси ташкил этилган Абдусолиҳ вафот этди

Жорий йилнинг бошида Kun.uz таҳририяти жигар циррозидан азоб чекаётган 5 ойлик Абдусолиҳ ҳақида хабар берганди.

Ушбу оилага бир неча марта қилинган эълонлар билан маблағ йиғилган эди. Оила болакайнинг аҳволи ёмонлашгани туфайли йиғилган маблағ билан Ҳиндистонга жўнаб кетган.

Хайрия акцияси давомида кўплаб инсонлар қўлдан келганча кўмак беришга ҳаракат қилди. Кимдир моддий томондан, кимдир руҳан қўллаб-қувватлаб, беморнинг яқинларига тиргак бўлишга интилди.

Афсуски, бу боланинг умри қисқалик қилди ва берилган муолажалар ёрдам бермади. 

Бу оилага ўз кўмагини бериб келаётган жонкуяр инсонлардан бири бизга алоқага чиқди ва ушбу машъум хабарни етказди. 

«Операцияга тайёрланиш вақтида бўлди ҳаммаси. Операциядан олдинги муолажаларда 1-2та дорилар бергандик, болам кўтара олмади» - деб айтиб ўтди беморнинг отаси Акмал Деҳқонов.

Абдусолиҳнинг хайрия акциясида ўз кўмаги билан фаол бўлган инсонларга таҳририят миннатдорчилик билдиради. 

Kun.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этади. Барчамизни инсонийлик хислатлари тарк этмасин.

Мавзуга оид