Жаҳон | 14:51 / 28.03.2019
6327
1 дақиқада ўқилади

Россияда бўлиш тартибини бузган қирғизистонликлар учун миграцион амнистия муддати узайтирилди 

Фото: kloop.kg

Россияда бўлиш тартибини бузган қирғизистонликлар учун миграцион амнистия муддати 2019 йил апрел ойининг охиригача узайтирилди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Россия-Қирғизистон музокаралари якунида эълон қилди.

Россия раҳбарининг эслатишича, Қирғизистон президентининг илтимоси билан 2018 йил октябрида декабрига қадар миграцион амнистия ўтказилди. Унга мувофиқ, Россияда бўлиш тартибини бузган минглаб Қирғизистон фуқаролари ўз ватанларига бориб, яна Россияга ҳеч қандай маъмурий жавобгарликсиз қайтишлари мумкин бўлди.

"Қирғизистон томонининг илтимоси билан амнистия апрел охиригача узайтирилди, бу мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг алоҳида тусга эга эканлигини тасдиқлайди", - деди Путин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид