Абдулазиз Комилов: «Икки давлат ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди ва янги саҳифа очилди»
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Абу Даби амирлиги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига билан Бирлашган Араб Амирликларида расмий ташриф билан бўлиб қайтди.
ЎзМТРКнинг «Ўзбекистон 24» телеканалида президентнинг ушбу ташрифига бағишланган махсус кўрсатув тайёрланиб, эфирга узатилди.
Абу Дабидаги президент қароргоҳида бўлиб ўтган музокаралар чоғида икки давлат расмий делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашуви билан бошланган. Ундан сўнг икки томонлама имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими ўтказилган. Ўзбекистон ва БАА ўртасида қўшма баёнот қабул қилинган.
Мазкур ташриф ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Муҳтарам президентимизнинг ташрифи тарихий бўлди. Янги саҳифа очилди. Ўзи икки томонлама алоқаларимизнинг тарихига назар ташласак, элчихоналар бор эди, дипломатлар боришарди-келишарди, лекин алоқаларда қандайдир ривожланиш йўқ эди. Мана, икки йилдан бери ҳаракатлар бошланди, улар президентимизнинг сиёсатини қўллаб-қувватлаб, ўз ишончларини билдириб, кўнгилларини очиб, биз билан турли соҳаларда ҳамкорлик бошлашга тайёр эканликларини билдиришди.
Бугунги келишувлардан кутилаётган асосий натижалар нималардан иборат? Биринчидан, биз тарихий муштарак илдизларга эга икки давлат ҳамкорлигини янги босқичга кўтардик ва янги саҳифа очдик. Ўзбекистон ва БАА олиб бораётган ташқи ва ички сиёсат бир-бирига жуда яқин ва мос келади.
Иккинчидан, халқаро майдондаги ва минтқадагаи масалалар ва асосий муаммоларга бизнинг муносабатларимиз жуда яқин.
Учинчидан, биз янги ҳамкорликни турли халқаро ташкилотларда ҳам бошладик. БАА раҳбарияти биз олиб бораётган ислоҳотларга жуда катта эътибор бериб, чуқур ишончини билдиришди. Ўндан ортиқ шартномалар имзоланди. Уларнинг аксарияти узоқ муддатларга мўлжалланган шартномалардир.
Биз ташқи сиёсатимизга тегишли жуда муҳим ҳужжатни қабул қилиб, имзоладик. Бу бизни халқаро майдонда ва ташқи сиёсатимиз соҳасида доимий маслаҳатлашувларни олиб бориш каби масалалардир. Қабул қилинган дастурга кўра, икки томон келишса, бошқа масалаларни ҳам кун тартибига киритишимиз мумкин. Манфаатимизга тегишли қандай масалалар юзага келса, ўшалар бўйича фикр алмашиб, биргалашиб ўз сиёсатларимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.
Албатта, бу имзоланган лойиҳаларни, ҳужжатларни амалга оширишда ўзимиз томондан ҳам жуда катта ҳаракат бўлиши керак. Шунинг учун биз бир неча масалаларни президентимиз топшириғига биноан қайта кўриб чиқамиз, агар зарурият туғилса, янги ташкилотлар, янги институтлар ташкил қиламиз.
Олдимизда турган мақсад — икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби тўлақонли бўлиши ва икки давлат манфаатларига тўлиқ жавоб бериши керак.
Амирлик раҳбариятининг билдиришича, улар Ўзбекистоннинг минтақада, хусусан, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашади. Улар ҳам минтақада тинчлик ўрнатилиши тарафдори. Бу эътирофнинг биз учун ҳам, Афғонистон учун ҳам аҳамияти катта. Ўйлаймизки, ҳамкорлик самарали бўлади ва икки халқ, икки миллатнинг манфаатларига тўлиқ жавоб беради.
Мавзуга оид
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024
АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди
17:35 / 16.10.2024