Жаҳон | 12:00 / 23.10.2024
1212
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди

Блинкен ва Ол Наҳаён, шунингдек, Мовий чизиқдаги можаро ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясига тўлиқ мос келадиган дипломатик ечим топишга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам муҳокама қилдилар.

Фото: Aziz Taher / Reuters

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен БАА ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан Ғазо сектори ва Ливандаги кескинликни камайтириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди.

Давлат департаментининг билдиришича, телефон мулоқоти чоғида ташқи сиёсат раҳбарлари Ғазодаги урушни тўхтатиш, барча асирларни озод қилиш ва Фаластин халқининг азобини енгиллаштиришни муҳокама қилган.

Блинкен ва Ол Наҳаён, шунингдек, Мовий чизиқдаги можаро ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюциясига тўлиқ мос келадиган дипломатик ечим топишга қаратилган саъй-ҳаракатларни ҳам муҳокама қилди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюцияси

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1701-резолюцияси Исроилдан ўз қўшинларини Мовий чизиқдан ташқарига олиб чиқишни ва Ливандаги чизиқ ва Литани дарёси ўртасидаги ҳудудни демилитаризация қилишни, у ерда фақат Ливан армияси кучлари ва БМТ тинчликпарвар кучларини қолдиришни талаб қилади.

Бироқ, Ливан жанубидаги Литани дарёси ва Мовий чизиқ орасидаги деярли бутун ҳудуд 2000 йилдан бери «Ҳизбуллоҳ»нинг кучли ҳарбий таъсири остида.

Мавзуга оид