Чирчиқда талончилик қилган тўрт нафар шахс қўлга олинди
2019 йил 22 март куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри А.Навоий кўчасида номаълум шахслар Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи А.Б.нинг юзига қўллари билан уриб, ичида “netbook” ва унинг қурилмалари, мобиль телефони ва фуқаролик паспорти бўлган сумкаси ҳамда чўнтагидаги пулларини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада А.Б. жароҳат олиб, касалхонага мурожаат қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқ шаҳар 4-микрорайонда яшовчи А.С., унинг бирга яшовчи акаси Р.С., Ғалаба кўчасида яшовчи С.Э. ва Бўстонлиқ тумани Қўшқўрғон қишлоғида яшовчи С.Т. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:31
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
10:34 / 23.09.2024
Чирчиқда каналга тушиб кетган “Spark” чиқариб олинди
11:44 / 08.09.2024