Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент маиший ва автомобил кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида жойлашган BCG Group OZ корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонада маиший ва автомобиль кимёси маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, улар нафақат ички бозор эҳтиёжларини қондирмоқда, балки қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Умумий қиймати 6 миллион доллар бўлган лойиҳа Россиянинг ҳамкор компанияси иштирокида амалга оширилган. Корхонада 80 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган бўлиб, бу ерда автокимё ва автокосметика маҳсулотлари, шунингдек меҳмонхона, ресторан ва саноат объектлари учун профессионал тозалаш воситалари ишлаб чиқарилмоқда.

Айни пайтда корхонада 80 дан зиёд турдаги маҳсулотлар тайёрланади. Уларнинг сифати ISO 9001, “Ҳалол” ва МДҲ давлатларида амал қилувчи сертификатлар билан тасдиқланган.
2025 йил якунларига кўра, корхона томонидан 176 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 2,6 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, 14,7 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Бугунги кунда корхона маҳсулотлари Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон бозорларига етказиб берилмоқда. Келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини 294 миллиард сўмга етказиш режалаштирилган.

Давлат раҳбари бундай юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, импорт ҳажмини қисқартириш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Мавзуга оид
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
20:25 / 22.06.2026
Президент капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирларини белгилади
17:51 / 22.06.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
17:39 / 22.06.2026