Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда пиёдани машинасида уриб яширинган ҳайдовчи ушланди
28 март куни соат эрталаб 7:00 да Ургут тумани ҳудудидаги Ургут–Жартепа автомобиль йўлининг Жайратепа маҳалласидан ўтувчи қисмида номаълум автомашина шу маҳаллада истиқомат қилувчи 1962 йилда туғилган аёл Г.Ж.ни уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи қаттиқ зарбдан жароҳат олган йўловчига ёрдам кўрсатмасдан, воқеа жойидан яширинган.
Жабрланувчининг тос суяги синган ва бошқа оғир жароҳатлар билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Унинг аҳволи ўртача оғир.
Ургут туман ИИБ ЙХҲБ инспектори, сафдор У.Абдуҳалимов томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини Қолдивайжар маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган И.И. ўзининг ВАЗ-2105 русумли автомашинасида содир этгани аниқланган.

Самарқанд вилоят ИИБ ЙХҲБ матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026