Ўзбекистон | 09:26 / 30.03.2019
3971
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Қозоғистоннинг янги элчисини қабул қилди 

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қозоғистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Дархан Сатибалдини қабул қилди.

ТИВ хабарига кўра, вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, уни юқори мансабга тайинлангани билан самимий табриклаган ва мамлакатлар ҳамда халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида унга муваффақиятлар тилаган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дейилади ахборотда.

Таъкидланганидек, биринчи президент Нурсултон Назарбоев пойдевор қўйган Қозоғистондаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга Ўзбекистонда ҳурмат билан қаралади.

Учрашувда турли даражадаги икки томонлама алоқалар жадвали ва кун тартиби, шунингдек, Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган.

Мавзуга оид