Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси” – Абдулазиз Комилов Европа билан имзоланган битим ҳақида
Европа иттифоқи билан имзоланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битими устида узоқ йил ишланди. Президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси – Абдулазиз Комиловга кўра, 1996 йилда Флоренцияда имзоланган худди шундай шартнома кутилганидек натижаларга эришмади. Бу галги битим, ташқи сиёсатнинг диверсификация бўлаётгани – хавфсизлик пойдеворини ҳам яратиб беради.
Президент Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифи асосий натижаларидан бири – Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида узоқ кутилган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик битимининг имзолангани бўлди. Худди шундай шартнома аслида бундан қарийб 30 йил аввал, 1996 йилда Италиянинг Флоренция шаҳрида ҳам имзоланган. Бироқ, олдинги маъмуриятлар даврида мулоқот мавзулари ўзгариб кетди, Марказий Осиёда ҳам вазият ўзгарди.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси – Абдулазиз Комилов фикрича, айнан ўша ҳужжат кутилганидек самара бермади.
“Бугунги воқеани баҳоламоқчи бўлсак, авваламбор геосиёсат нуқтайи назардан қарашимиз керак. Бу 1-2 давлат эмас, бутун Европа. ЯИМ қарийб 20 трлн долларга етади, бу жуда катта кўрсаткич. Авваламбор, иқтисодий нуқтайи назардан, замонавий техника-технология нуқтайи назаридан ва хавфсизлик бўйича аниқ натижаларга эришадиган бўляпмиз. Гап шартноманинг ўзида эмас, авваламбор бизнинг Европа билан алоқаларимиз тикланди” – дейди Комилов.
Собиқ ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, бу битимнинг имзоланиши, ташқи сиёсатнинг диверсификация бўлаётгани – хавфсизликнинг пойдеворини ҳам яратиб беради.
“Мана бир неча йил олдин бизни турли давлатлар, айниқса блогерлари танқид қиларди – сизлар кўп векторли сиёсат олиб боряпсизлар деб. Мана сизга кўп векторли сиёсатнинг натижаси”, дейди Абдулазиз Комилов.
Бундан ташқари, Европа иттифоқининг Ўзбекистон билан ишлашдан прагматик манфаатлари бор. Айни геосиёсий вазиятда – Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Покистон, Афғонистон омиллари ҳисобга олинса – Марказий Осиё юрагида жойлашган Ўзбекистон билан ишлашдан Европа бирдек манфаатдор бўлади.
“Ҳозир ҳеч ким ўзидан-ўзи сизга сармоя олиб келай деб илтимос қилмайди. Европанинг манфаатлари бор ва бу жуда аниқ. Катта давлатлар орасида ростданам рақобат бор, шу нуқтайи назардан Европа иттифоқи президент ҳамда унинг сиёсатига ишонмоқда”, - дея таъкидлади Комилов.
Мавзуга оид
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
17:52 / 14.07.2025
Абдулазиз Комилов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди
18:24 / 31.05.2025